Сирдарёлик аёл уч эгизакни дунёга келтирди

    Мамлакатимизда 28 феврал 2025 1061

    Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида яшовчи Мусурмонқул ва Соҳиба Абдуқаҳорова уч эгизакнинг ота-онасига айланди.

    Қайд этилишича, чақалоқларга Фотима, Юсуф, Юнус дея исм қўйилган. Туғруқ жараёни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида маҳоратли шифокорлар назорати остида жарроҳлик амалиёти орқали, асоратсиз бажарилган.

    — Эгизакларимизнинг каттаси Фотима 2.710, ўртанчаси Юсуф 3.100, кичиги Юнус эса 2.930 кг. вазн билан туғилди, —дейди неонтолог шифокор Амина Абдурасимова. —Ҳозир эгизакларнинг умумий аҳволи қониқарли. Она ва чақалоқлар малакали мутахассислар назорати остида.

    Отанинг айтишича, уларнинг аждодида қўш фарзандлар туғилиши кўп кузатилган, аммо уч эгизакнинг дунёга келиши биринчи марта учрамоқда.

    Туман ФҲДЁ бўлими томонидан чақалоқларга гувоҳнома, марказ шифокорлари томонидан эса совғалар топширилди.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи Нафиса Юнусова ва Абдукамол Аҳмаджонов бирйўла тўрт эгизакнинг ота-онасига айланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates