Бир оиланинг 5 аъзосини қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс ушланди

    Ташвишли хабар 27 июл 2024 1474

    У оиланинг 5 нафар аъзоси ўлдириб, уйини ёқиб юборган.

    Янгийўл туманида 5 нафар шахсни қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушлангани ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

    Олинган дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи шахс (1995 й.т.) жабрланувчи эркак (марҳум)нинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталаридаги мавжуд қарз муносабати сабабли содир этган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Марҳумлар: 1991 й.т. эркак, 1999 й.т. аёл, 2021 ва 2022 й.т. ўғил бола ва 2018 й.т. қиз — бир оила аъзолари бўлгани айтилмоқда.