IT-Park резидентлари ва фрилансерлар билан учрашув бўлиб ўтди

    Учрашувда ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача субсидия ажратиш тизимини йўлга қўйиш таъкидланди.

    “NamanganTechSummit” доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Наманган шаҳар ҳокими Ғофир Жамалов ва резидент ҳамда фрилансерлар учрашуви ташкил этилди.

    Учрашувда IT- Park резидентлари учун имкониятлар, IT бўйича давлат томонидан берилаётган таълим кредитлари, bilgi.uz платформаси, IT-соҳада талаб юқори бўлган касбларни эгаллаш жараёни бўйича ёшларни молиявий қўллаб-қувватлаш дастурлари, таълим олиш учун тўловларни амалга ошириш борасида қулай шароитлар яратиш ҳақида маълумотлар берилди. 

    Шунинг бир мисолида IT хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлашган IT таълим марказларига ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун 35 миллион сўмгача субсидия ажратиш тизимини йўлга қўйиш ва уни амалга оширишнинг самарали механизмлари ишлаб чиқилгани таъкидланди.

    Учрашув сўнгида IT-Park резидентлари фаолиятини ривожлантириш бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates