Бишкек аҳолиси иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидан узилиб қолди

    Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри аҳолиси иссиқлик марказида юз берган авария туфайли иссиқ сув ва иссиқлик таъминотисиз қолди.

    Бу ҳақда жума куни журналистларга республика Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    “Жорий йилнинг 2 февраль куни соат 3:00 да Бишкекдаги иссиқлик марказида авария юз берди, оқибатда ускуна ишдан чиқди. Айни дамда барча шахсий таркиб кучлари ҳалокатни бартараф этишга жалб қилинган. Ҳодиса оқибатида уч нафар ходим тан жароҳати олди, улар шифохонада”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

    Шаҳар аҳолиси узлуксиз электр энергияси билан таъминланган. Шу билан бирга, иссиқлик маркази ва иссиқлик тармоқлари ишини таъминлаш мақсадида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўхтатилди, деб хабар беради ria.ru.

    “Бишкек шаҳридаги иссиқлик марказидаги авария оқибатларини зудлик билан бартараф этиш учун тезкор штаб тузилди... Фуқароларнинг уйларига иссиқлик таъминотини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, дея таъкидлади Энергетика вазирлиги.

    Айни пайтда Бишкекда ҳаво ҳарорати минус 3 даражани ташкил қилмоқда. “РИА Новости” мухбирининг хабар беришича, кўп қаватли уйлардаги батареялар совиб кетган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates