Қайд этилишича, ташриф доирасидан "Марказий Осиё ёшларининг кун тартиби — 2030" дастурини ҳамкорликда амалга ошириш, БМТ ва Ўзбекистон ўртасида ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, бу борада тегишли вазирлик ва идоралар билан музокаралар ўрин олган.
Бундан ташқари, Ф. Пауллиер 15 май — Халқаро иқлим куни муносабати билан ўтказиладиган Рақамли "яшил" ташаббуслар Глобал ёшлар фестивалидан ўрин олган тадбирларда иштирок этади ва Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ва фаол ёшлар билан учрашувлар ўтказади.