БМТ мигрантлар учун пул ўтказмаларни бепул қилишни таклиф қилди

    Ижтимоий ҳаёт 25 май 2020 1342

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қатор ташкилотга аъзо мамлакатларнинг пандемия даврида мигрантлар учун пул жўнатиш шароитларини енгиллаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

    Ташкилот меҳнат мигрантлари учун молиявий юкламани камайтириш ва улар учун ватанига пул жўнатишни бепул қилиш зарур деб ҳисоблайди. Зеро, улар транзакция учун тўлаётган фоизлари, айниқса, пандемия шароитида оғирлик қилади.

    БМТ пўл ўтказмалари ҳажмининг камайиши қашшоқ давлатлар иқтисодётига катта таъсир кўрсатишидан хавотир олмоқда. Улар шундоқ ҳам пандемиядан зарар кўрмоқда.

    Аввалига ушбу ташаббус Буюк Британия ва Швейцариядан чиққан эди. Кейин уни халқаро ташкилотлар, жумладан, Жаҳон банки ва БМТ таркибидаги бир қатор муассасалар қўллаб-қувватлади. Асосий мақсад – ривожланаётган мамлакатларга молиявий оқим йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашдир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates