BMW қайта ишланадиган материаллардан тайёрланган биринчи электрокарни тақдим этди

    Автомобилнинг ҳар бир деталини олиш ва янгисига алмаштириш мумкин.

    BMW концерни қайта ишланадиган материаллардан тайёрланган биринчи электрокар - i Vision Circular автосини тақдим қилди. Ишлаб чиқарувчи таъкидлаганидек, автомобилнинг ҳар бир деталини олиш ва янгисига алмаштириш мумкин.

    Мазкур электрокар Германиянинг Мюнхен шаҳрида 6 сентябрь куни автомобиллар кўргазмаси доирасида тақдим қилинган. i Vision Circular корпуси бўялмаган пўлат ва алюминийдан иборат. Автомобил салони ҳам қайта ишланадиган материаллардан тайёрланган (бўёқ, тери ва хром умуман мавжуд эмас). BMW нинг етакчи дизайнери Адриан ван Хойдонкнинг таъкидлашича, электрокарда композит материаллар йўқ.

    BMW i Vision Circular машинасини тахминан 2040 йилга қадар серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин бўлган келажак машинаси сифатида тақдим этди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates