Бобур Бекмуродов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси, баронесса Алисон Сатти билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 27 октябр 2021 1294

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси, баронесса Алисон Сатти ҳамда «Global Partners Governance» (GPG) дастури раҳбари Зафран Иқбол билан учрашди.

    Мақсад — «Юксалиш» УМҲ фаолияти билан танишув, парламентлараро алоқалар ривожининг тажрибалари билан алмашиниш ва лойиҳа ҳамкорлигидаги истиқболли йўналишларни муҳокама қилиш.

    Ҳаракат раиси Бобур Бекмуродов меҳмонларга ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берди, сиёсатни ишлаб чиқиш, қарорлар қабул қилишда Ҳаракатнинг ўрнига тўхталиб ўтди.

    Лойиҳалар менежери Шамшод Юнусов инсон ҳуқуқлари, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳоказо йўналишларда Ҳаракат томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш борасидаги ишлар тўғрисида сўзлаб берди.

    Учрашувда томонлар Ўзбекистондаги ёшлар парламенти тизимини такомиллаштириш орқали парламентлараро муносабатларни ривожлантиришга урғу берди.

    Алисон Сатти Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлашга, уларнинг салоҳиятини оширишга юқори даражада эътибор қаратилаётганини эътироф этди. Унинг фикрича, ёшлар парламентларини ривожлантириш, ўз навбатида, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширади, дунёқарашини кенгайтиради, улар орасида сиёсий фаолликка рағбатни кучайтиради. Бундан ташқари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ёшлар фикрини инобатга олиш, қабул қилинаётган қонунлар долзарблигини ошириш ва улар ҳақида ёшларни хабардор қилишга жуда яхши имкониятдир.

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates