“Бобур. Юлдузли тунлар” романи инглиз тилига таржима қилинди

    Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров қаламига мансуб «Бобур. Юлдузли тунлар» романи инглиз тилига таржима қилиниб, («Babur: Starry Nights») чоп этилди.

    Лойиҳа Каримов Фонди томонидан бажарилди ва Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 85 йиллигига бағишланди.

    Куни кеча Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида ушбу китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

    Тарихий роман атоқли шоир, саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг (1483–1530) драматик ҳодисаларга бой қисматидан ҳикоя қилади. Соҳибқирон Амир Темур наслига мансуб Бобур Мирзо замонавий Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва Афғонистоннинг жануби-шарқий қисмини эгаллаган, Британия мустамлакасига қадар, XIX аср ўрталаригача ҳукм сурган Бобурийлар давлатига асос солди.

    Бобур Мирзо ҳаёти давомида бошидан кечирганлари, ғалаба ва мағлубиятлари, шубҳа ва изтиробларини кейинчалик «Бобурнома» деган ном билан машҳур бўлган хотиралар дафтарида баён этиб борган. Пиримқул Қодиров бетакрор романини ёзишда «Бобурнома»га таянган.

    Китоб ўқир экансиз, XV–XVI асрларда Марказий Осиё ва Ҳиндистонда кечган тарихий воқеалар билан яқиндан танишасиз.

    Романни британиялик адабиётшунос Керол Ермакова инглиз тилига ўгирган. Таржима матни Жули Уикенден томонидан таҳрир қилинган. Таниқли ўзбек рассоми Бобур Исмоилов эса нашр учун суратлар ишлаган. Китоб Франциянинг нуфузли «Nouveau Monde Editions» нашриётида чоп этилган.

    Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, «Babur: Starry Nights» Каримов Фондининг 6 йиллик фаолияти давомида амалга оширган ўн олтинчи ноширлик лойиҳаси бўлди.

    Китоб Амазон платформаси орқали сотувга қўйилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates