Луғат Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида тайёрланганди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Нашрда Ўзбекистонда кенг оммалашган 20 га яқин спорт турига оид минглаб атамалар илмий асосда изоҳланган. Жумладан, футбол, шахмат, бокс, таэквондо, каратэ, бадиий гимнастика, қиличбозлик, енгил ва оғир атлетика, от спорти каби йўналишлар қамраб олинган.
Таъкидланишича, мазкур луғат ўзбек тилида спорт атамаларини тизимли равишда жамлаган, илмий асосда изоҳлаган биринчи мукаммал нашр ҳисобланади. Унда нафақат спорт, балки унинг тарихи, инвентари, федерациялар ва ташкилотлар номлари ҳам ўз аксини топган.
Ушбу лойиҳа Президентнинг 2020 йил 20 октябрдаги “Ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 3 ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони талабларига мувофиқ амалга оширилди.
филология фанлари бўйича фалсафа доктори Мухлиса Собирова, бу луғат спорт мутахассислари, университет талабалари, журналистлар ва тилшунос олимлар учун қимматли қўлланма бўлишини таъкидлади.
Китобнинг унинг рақамли шакллари ҳам ишлаб чиқилди: www.sportatamalari.uz веб-сайти ва “Sport atamalari” мобил иловаси фойдаланиш учун очиб қўйилди.







