“Янги Ўзбекистон орзуси” — мамлакатимизда кечаётган ижобий эврилишлар тараннуми

     Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Салим Дониёровнинг янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

    2025 йил 6 ноябрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Салим Дониёровнинг “Янги Ўзбекистон орзуси” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, зиёлилар, профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Тақдимот маросимини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид очар экан, китобнинг мазмун-моҳияти, унда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Янги Ўзбекистонни барпо этиш ғояси, Учинчи Ренессанс пойдевори, очиқ ва прагматик давлат сиёсати ҳамда инсон қадрини юксалтириш тамойиллари атрофлича ёритилганини алоҳида таъкидлади.

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда кечаётган туб ислоҳотлар мазмун-моҳияти, аввало, инсон манфаатларини юксак қадрлашга қаратилган.

    2020 йил 25 январдан нашр этила бошлаган “Янги Ўзбекистон” газетаси қисқа фурсатда жамоатчилик ишончига кириб, янги давлат сиёсати – адолат, очиқлик ва прагматизм принципларини кенг кўламда таҳлил этиб келмоқда. Тақдим қилинган “Янги Ўзбекистон орзуси” китоби ҳам ана шу мақсад – янги давр ўзгаришларини, давлат сиёсатининг моҳиятини оммага яқинлаштиришдир. Унда Ватанга муҳаббат, миллий урф-одатларга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғулари ўз ифодасини топган.

    Муаллифнинг ижтимоий-сиёсий йўналишдаги мақолаларида Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга камарбасталик акс этади. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси билан йўлга қўйилган, таъбир жоиз бўлса, қайта жон киритилган тарихий ўзгаришлар маҳорат билан қаламга олинган.

    Китобга киритилган мақола ва суҳбатлар 2020–2025 йилларда “Янги Ўзбекистон” газетасида эълон қилинган. Шу жиҳатдан тўплам моҳиятан икки қисмга бўлинади: биринчи бўлимдан муаллифнинг давлат ва жамоат арбоблари билан суҳбатлари ўрин олган бўлса, иккинчи қисмда Ватан ва миллат истиқболи, шаъни ва обрўси йўлида амалга оширилаётган ишлар теран таҳлилга тортилган.

    “Янги Ўзбекистон орзуси”да янги даврнинг руҳи, янгиланиш жараёнларининг мазмун-моҳияти, халқ учун яратилаётган имкониятлар бевосита воқеалар, мисоллар ва таҳлилий ёндашув орқали ёрқин тасвирланган. Шу жиҳатдан, китоб бугунги Ўзбекистон қиёфасини, унинг тараққиёт стратегияси ва келажакка интилишини англашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

    Ҳаким Йўлдошев олган суратлар

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates