Унда Паркент туман ҳокими Сардор Исоқулов, “Ipoteka bank” OTP Group Бошқарув раисининг ўринбосари Димитрий Сапронов, вилоят бошқармаси раҳбари Ғанишер Маматқулов, шунингдек, маҳалла фаоллари нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.
Мазкур кутубхона Паркент ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигида “Ipoteka bank” OTP Group ҳомийлиги билан замон талаблари даражасида 500 млн. сўм маблағ эвазига қурилди.
Маърифат маскани зарур мебель жиҳозлари билан таъминланган бўлиб, интернет тармоғига уланган 12 та замонавий компьютер, 200 дан ортиқ китоб фондига эга. Шунингдек, кенг ва шинам ўқув залида 10 мингдан ортиқ электрон китобларни ўқиш имконияти яратилган.
Очилиш маросимида сўзга чиққанлар янги кутубхона билан йиғилганларни ва маҳалла аҳолисини табриклаб, эндиликда ҳудудда китобхонликни янада оммалаштириш зарурати ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари янги кутубхонадаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.







