Жумладан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабаси, қорақалпоғистонлик У.Хўжааҳмедов йўрға тувалоқни кўпайтириш, пастдарғомлик сайловчи Б.Нурмуҳаммедов таълим муассасаларида экология фанини узлуксиз ўқитишни таклиф қилди.
Каттақурғон туманидаги 3-мактабгача таълим ташкилоти директори Латофат Қодирова эса боғчалар ҳовлиларида экологик боғлар ташкил этиш бўйича ўз фикрларини билдирди.
– Барча шаҳар ва қишлоқларимиздаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳовлисида албатта очиқ ёки кўкаламзорлаштирилган, гул ва дарахтлар экилган майдонлар бор – дейди Л.Қодирова. – Ана шу жойларга экологик боғ, деб ном бериб, уларни ўсимлик дунёси билан бойитсак, бу ҳам болаларимизни ёшлигидан табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлашга даъват этишга яхши туртки бўлади.
Н.Обломуродов ҳар бир таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаши ҳамда уларни амалга ошириш учун партия томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилишини маълум қилди.