баннер
2 апр 2025
03:34

    Болаларга заҳарли илонлар билан томоша қайси боғчада кўрсатилгани аниқланди

    Ҳолатни ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Ишчи гуруҳ хулосаси билан ҳолатга бевосита масъул бўлган, эътиборсизлик қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди.

    Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 16 январь куни Тошкент вилояти Пискент туманидаги 7-сонли Давлат мактабгача таълим муассасасида кузатилган.

    Видеода мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларга ҳозирда ноёб, Қизил китобга киритилган Ўрта Осиё кобралари билан томоша уюштирилганлиги ва бунда боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаганлиги акс этган.

    Томошалар Олмалиқ шаҳар «Кумуш диёр» хусусий корхонаси тасарруфидаги «Тошкент» ҳаваскорлик цирк жамоаси ходими Ҳ.А томонидан уюштирилган. Мазкур шахс ўқув йили аввалида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига таълим тизимидаги муассасаларга цирк томошаларини намойиш қилиш бўйича хат ва дастур билан мурожаат қилган. Масъуллар томонидан ушбу томошаларга рухсат берилган.

    Намойишлар дастурида ҳайвонлар билан саҳна кўринишлари кўрсатилмаган. Ҳ.А 16 январь куни тумандаги 7-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган жонзотлар билан ўйин кўрсатган.

    Шу билан бирга Ички ишлар органлари томонидан ҳам мазкур ҳолат тўлиқ назоратга олинган.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Боғчаларнинг бирида болаларга заҳарли илон билан томоша кўрсатилганди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech