Боғдодда янги чемпионлар аниқланмоқда

    Фарғона вилоятининг Боғдод туманида бел олиш ва уч кураш бўйича ўсмирлар ҳамда қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

    Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида дастлаб кичик ёшдаги ҳамда ўсмирлар ва қизлар ўртасида ғолиблар аниқланди.

    Жумладан, бел олишнинг ҳалқа чалишсиз йўналишида Жаҳонгир Зокиржонов (Қашқадарё, 26 кг.), Муслимбек Тоҳиржонов (Фарғона, 30 кг.), Шербек Бегимқулов (Сирдарё, 35 кг.), Муҳаммад Тўрабоев (Қорақалпоғистон, 41 кг.), Суҳробжон Иброҳимов (Наманган, 47 кг.), Диёр Телепбоев (Қорақалпоғистон, 56 кг.), Ҳаётбек Қосимов (Наманган, +59 кг.), қизлар ўртасида эса Арайлим Испанова (Қорақалпоғистон, 33 кг.), Раънохон Муродова (Тошкент ш., 36 кг.), Фотима Фозилова (Жиззах, 39 кг.), Одина Усмонова (Сирдарё, +39 кг.) чемпионликни қўлга киритди.

    Белбоғли йўналишда Бекзод Қорабоев (Наманган, 28 кг.), Азамат Шоимқулов (Сирдарё, 32 кг.), Асадбек Жумабоев (Сирдарё, 38 кг.), Раҳимжон Ҳасанбоев (Андижон, 44 кг.), Азизбек Бегалиев (Сирдарё, 50 кг.), Абдусаттор Ортиқбоев (Наманган, 53 кг.), Бунёдбек Баҳромов (Хоразм, 59 кг.) ғолиб бўлди.

    Уч кураш кийимли йўналишда Шохруҳмирзо Адҳамов (Фарғона, 30 кг.), Жамшид Махсетов (Қорақалпоғистон, 35 кг.), Ҳикматулло Ҳамидов (Фарғона, 38 кг.), Сардорбек Қаҳҳоров (Наманган, 41 кг.), Азизбек Қўшниёзов (Қорақалпоғистон, 44 кг.), Муҳаммадали Турсуналиев (Наманган, 47 кг.), Беҳрузбек Акрамов (Фарғона, 50 кг.), Комил Эшимбоев (Жиззах, 53 кг.) тенгсиз топилди.

    Кичик ёшдаги курашчилар ўртасида бел олишнинг ҳалқа чалишсиз йўналишида Абдураззоқ Азимжонов (Наманган, 20 кг.), Абдурасул Абдуҳалимов (Андижон, 24 кг.), Салимбой Собиров (Жиззах, 28 кг.), Улуғбек Баҳодиржонов (Фарғона, 33 кг.), Муҳаммадазиз Аҳмадалиев (Фарғона, 37 кг.), белбоғли йўналишда Элшодбек Ҳасанов (Жиззах, 22 кг.), Меҳрожбек Юнусов (Сирдарё, 26 кг.), Акрам Акбаралиев (Фарғона, 30 кг.), Азизбек Каримов (Фарғона, +37 кг.) Ўзбекистон чемпиони бўлди.

    Уч кураш кийимли йўналишда Абдусалом Обидов (Фарғона, 22 кг.), Бунёдбек Камолбоев (Қорақалпоғистон, 26 кг.), Фирдавс Очилов (Сурхондарё, 28 кг.), Беҳрузбек Аъзамжонов (Фарғона, 30 кг.), Муҳаммадали Қурбоналиев (Фарғона, 37 кг.), Бекзод Эрматов (Фарғона, + 37 кг.), қизлар ўртасида Сарвиноз Адизова (Бухоро, 27 кг.), Мухлиса Валижонова (Фарғона, 30кг.) ғолибликни қўлга киритди.

    Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

    Мусобақалар 15 мартга қадар давом этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates