Бўка туманидаги метан заправкада қоидабузарлик фош этилди

    АГТКШда ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиш йўли билан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди.

    «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали мутахассислари иштирокида 28 март куни ўтказилган профилактик тадбирларда Бўка туманидаги Оққўрғон газ тақсимлаш станциясига уланган «ТРАНС-МEТАН» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси фаолияти ўрганилди.

    Ўрганишлар давомида АГТКШда ўрнатилган газ ҳисоблаш учскунасига ташқи таъсир ўтказиш йўли билан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажмини қайта ҳисоб-китоб қилиш ва жарима миқдорини аниқлаш жараёнлари олиб борилмоқда. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади.

    Қайд этиш керак, соҳага жорий этилган «АСКУГ» тизими табиий газ истеъмолини ҳар бир истеъмолчи кесимида чуқур таҳлил қилиш имконини беради. Табиий газ истеъмоли ҳажмларини доимий равишда мониторинг қилиш эвазига табиий газдан фойдаланишда қоидабузилиш ҳолатлари тезда аниқланмоқда.

    Шу муносабат билан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчилардан қонунчиликка риоя қилиб, «зангори» ёқилғидан ўғринча фойдаланмасликни ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишни сўрайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates