Бокс бўйича Ўзбекситон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ўз совринлари орасига Осиё ўйинларининг олтин медалини қўшиб қўйди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган финал жангида таиландлик Тҳитисан Панмотни мағлубиятга учратишга эришди. Энди Ҳасанбойда ҳар бир боксчи эришиши мумкин бўлган титуллар тўлиқ кўринишга келди.
Бокс баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков делегациямиз ҳисобига галдаги олтин медални тақдим қилди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз финалда япониялик Шудаи Ҳарадани мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов ҳам совринлари сонини тўлиқ кўринишга келтирди.
+92 кг вазн тоифасининг финалида баҳс олиб борган юртдошимиз финалда азалий рақибларидан бири, қозоғистонлик Камшибек Конкбаев устидан яна бир бор ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.