Боку Ереваннинг тинчлик шартномаси бўйича навбатдаги таклифлар пакети юзасидан ўз жавобини йўллади

    Озарбайжон Арманистоннинг икки давлат ўртасида тинчлик шартномаси тузиш бўйича навбатдаги таклифлар пакетига ўз жавобини етказди.

    Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов AzTV давлат телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

    “Ноябрь ойи охирида биз Арманистондан тинчлик шартномаси бўйича навбатдаги таклифлар тўпламини олдик. Бир ой ичида биз ўзимиз ишлаб чиққан таклифлар тўпламини қарама-қарши томонга қайтардик. Бу жараён давом этмоқда”, деди у.

    Байрамовнинг таъкидлашича, тинчлик шартномаси устида ишлаш жараёнининг муҳим қисми томонларнинг бевосита учрашувларидир. “Ўйлайманки, бундай учрашувлар 2024 йилда бўлиб ўтади”, дея қўшимча қилди у.

    Озарбайжон ташқи ишлар вазири, шунингдек, Боку тинчлик шартномаси билан боғлиқ масалаларга “реал ва оптимизм билан ёндашаётганини” таъкидлади. “Биз тушунамизки, тинчлик келишуви барча масалаларни 100 фоиз ҳал эта олмайди. Лекин у икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун пойдевор, асос яратиши мумкин”, деди Байрамов. Унинг фикрича, “тинчлик шартномаси Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги нормал қўшничилик муносабатларига асос солувчи ҳужжатга айланиши мумкин”. “Озарбайжон давлати ўз кучи билан барча чораларни кўради”, деди у.

    Байрамовнинг таъкидлашича, Боку Арманистон сиёсий раҳбариятининг баёнотларини диққат билан кузатиб бормоқда. “Биз маълум ижобий хабарларни эшитяпмиз. Лекин ижобий хабарлар ва сўзлар қанчалик муҳим бўлмасин, энг муҳими, уларнинг ҳақиқий ҳаракатларга айланишидир”, деди Озарбайжон ташқи ишлар вазири.

    21 ноябрь куни Арманистон ташқи ишлар вазирлиги Ереван тинчлик шартномаси бўйича олтинчи таклифни Бокуга киритгани ҳақида маълум қилганди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates