Боку шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди

    Боку шаҳрида Ўзбекистон Савдо уйини тантанали очиш маросими бўлиб ўтди.

    Савдо уйининг очилиш маросимида Озарбайжоннинг расмий, сиёсий ва ишбилармон доиралари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Тадбир иштирокчиларининг нутқларида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларнинг жадал ривожланиб бораётгани чуқур мамнуният билан таъкидланди. Уларга кўра, мазкур жараённинг заминида икки мамлакатнинг юртбошилари ўртасидаги яқин биродарлик ва қардошлик ришталари ётибди.

    Ўзбекистон Савдо уйи фаолиятига тўхтар экан, маърузачилар мазкур тузилманинг барпо этилишида янгича ёндашув ва концепция қўлланилганини олқишлаб қабул қилдилар. Жумладан, мазкур тузилма йил давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш, электротехника, фармацевтика, текстиль, чарм-пойабзал ва бошқа соҳаларга мансуб маҳсулотларни кўргазма қилиш ҳамда уларга харидор топишда кўмак бериш билан шуғулланади.

    Айни пайтда, меҳмонлар Ўзбекистон Савдо уйи икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшишига ва бошқа шу каби тузилмаларга ўрнак бўлишига ишонч билдирдилар. Мазкур тадбир Озарбайжон оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates