Болажонларга Президент совғалари топширилди

    Янги йилнинг кириб келишига оз фурсатлар қолди. Одатда, бу байрамни ҳаммадан ҳам кўпроқ болажонлар орзиқиб кутишади.

    Ҳар йили ушбу байрам арафасида юртимиздаги минглаб болажонларга Президент совғалари етказилиши анъанага айланган.

    29 декабрь куни Нурафшон ва Чирчиқ шаҳарларида Президент совғаларини болажонларга тортиқ этишга бағишланган тантанали кўнгилочар маросим бўлиб ўтди.

    Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда бир гуруҳ фаоллар иштирокида вилоятдаги 300 нафардан ортиқ меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган фарзандларига шукуҳли байрам муносабати билан Президент совғалари тортиқ қилинди.

    Бундай байрам тадбирлари шаҳар ва туманлар бўйлаб давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates