Янги замонавий автомашиналарни Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев топширди.
Ушбу топширилган тез тиббий ёрдам машиналари замонавий, барча қулайликларга, шунингдек юқори техник кўрсаткичга эгалиги, ҳаракатланиш қобилияти юқорилиги ва ихчамлиги билан билан бошқа шу турдаги автомашиналардан ажралиб туради. Бу, шубҳасиз, тез тиббий ёрдам бригадалар ишини енгиллашига, аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмати сифатини ошишига хизмат қилади.
— Биласизми, аҳолига шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш замонавий тиббиётнинг муҳим йўналиши саналади, — дейди Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Олимжон Бекмуродов. — Ўтган йили Давлатмиз раҳбари раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам фаолиятини такомиллаштириш бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ушбу тизим ишини яхши йўлга қуйиш, моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, тизимдаги «Дамас» ва бошқа эскирган машиналар ўрнини янги, замонавий, барча қулайликларга эга бўлган тез тиббий ёрдам машиналарига алмаштириш кераклиги таъкидланганди. Мана бугун Сирдарё вилоятининг 8 та туман тез тиббий ёрдам бўлимларига«Volkswagen Caddy» русумли тез тиббий ёрдам машиналари тақдим этилди. Тақдим этилган тез тиббий ёрдам машиналари аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада яхшилаш ва яқинлаштириш имконини беради.
Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.