Аниқланишича, ҳолат Мирзо-Улуғбек туманидаги «Оқибат» маҳалласи Марказ-1 даҳасида жойлашган дўконда юз берган.
Шу ерда бўлган фуқаролар жараённи видеотасвирга олиб тарқатишган. Мазкур ҳолат дарҳол Болалар Омбудсмани томонидан назоратга олинди.
Ҳозирда Она В.А.нинг ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсмани:
«Онасининг бундай зўравонлигидан жабр кўрган қизча Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Онани эса ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда
Давлат ҳар бир бола манфаати устунлигини таъминлайди.»