Болаларни қўлига игна санчиш орқали тарбиялашга уринган ўқитувчи ишдан бўшатилди

    Ижтимоий тармоқларда «Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчилар қўлига игна ва «саморез» санчиб жазолаб келгани маълум бўлди» номли хабар тарқалди.

    Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.

    Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели тумани, 277-ўрта мактаб 1-«Е» синф ўқувчиларининг 15 нафар ота-оналари мазкур мактаб директорининг ҳузурига келиб, 1-«Е» синф раҳбари С.Р.(аёл)нинг устидан шикоят қилган.

    Мурожаатда ота-оналар синф раҳбари С.Р. ўқувчилар қўлининг кафт қисмини устига саморез ва игналар билан санчиб турли жароҳатлар етказгани, гўёки шундай усулда болаларни тарбиялашга уринганини билдиришган.

    1-«Е» синф раҳбари С.Р. болаларга нисбатан шундай номақбул ҳаракатларни содир қилганлиги юзасидан ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ишдан бўшатилди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Бу бўйича қўшимча маълумот берилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates