Бортида 200 нафар йўловчиси бўлган кема Сенегал қирғоқлари яқинида чўкиб кетди

    200 нафар ноқонуний муҳожирни олиб кетаётган кема Сенегал қирғоқларида ағдарилиб кетди.

    Бу ҳақда Seneweb ахборот портали хабар берди.

    Унга кўра, йўқолганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда, уларнинг аниқ сони номаълум. Ҳозирча расмийлар тўрт кишининг ўлимини расман тасдиқлади.

    Ўз навбатида Reuters олти киши ҳаётдан кўз юмгани ва тўрт нафар одам қутқариб қолингани ҳақида хабар берди. Ҳозирда бедарак йўқолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.

    Кема қирғоқдан 4 километр узоқликда ағдарилиб кетди. Кема бортидаги муҳожирларнинг аксарияти Сенегалнинг қирғоқ бўйидаги Мбур шаҳри аҳолиси бўлган. Улар Испанияга қарашли Канар оролларига йўл олишган. Кема ҳалокати сабаблари номаълум, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates