Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Президентнинг тегишли фармонлари ва топшириқлари ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларининг ижросини аҳволи атмосферага чиқарилаётган зарарли ташланмалар миқдорини камайтириш ва атмосфера ҳавосининг ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратган ҳолда жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб республика бўйича режавий текшириш тадбирлари ўтказилишини йўлга қўйди.
Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги текширишлар Экология, Соғлиқни сақлаш, Транспорт, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда бевосита Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 22 октябрь кунидан бошлаб амалга оширила бошланди.
Бош прокуратура томонидан аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари алоҳида назоратга олиниши ҳамда улар бўйича кескин ва муросасиз чоралар кўриб борилиши қатъий таъминланади, — дейилади хабарда.