Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Саудия Арабистон подшоҳлиги прокуратураси ўртасида англашув меморандуми имзоланди

    Ўзбекистон Бош прокуратурасининг таклифига биноан Саудия Арабистон подшоҳлиги бош прокурори шайх Сауд Абдуллаҳ ал-Муажиб бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишича, 7 ноябрь куни бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Саудия Арабистон подшоҳлиги бош прокурори шайх Сауд Абдуллаҳ ал-Муажиб билан учрашув ўтказди.

    Конструктив мулоқот давомида томонлар ҳуқуқий ҳамкорлик масалаларини, шунингдек, икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.

    Бундан ташқари, бош прокурор Н.Йўлдошев делегация вакилларини мамлакатда давлат раҳбари бошчилигида ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.

    Учрашув якуни бўйича томонлар Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Саудия Арабистон подшоҳлиги прокуратураси ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолади.

    Делегация раҳбарлари мазкур ҳужжат идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришда янги туртки бўлишига ишонч билдирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates