"Бойсундаги конда яна заҳарли газ сизиб чиқиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган", — Ўктам Ўтаев

    Шу йилнинг 17 сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конида яна авария юз берган. Технологик авария оқибатида икки нафар шахс вафот этган.

    Ҳодиса ҳақида 18 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаев маълумот берди.

    Бойсунда 1 сентябрь куни "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли қудуқда бурғилаш ишлари вақтида технологик жараённинг бузилиши оқибатида олтингугурт гази чиқиши кузатилган эди. Кейинроқ мазкур кон ёпилгани маълум қилинганди. Мазкур конда 17 сентябрь куни яна газ чиқиш ҳолати юз берган.

    — Ўлим ҳолати бўлган. Воқеа оқибатида икки нафар шахс вафот этган. Яна тан жароҳати олганлар ҳам бор. Ҳозир ҳолат юзасидан терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига шахсан вилоят прокурори туман прокуратураси ва тегишли мутахассислар иштирокида етиб борган. Бу техноген ҳолат бўлгани учун ҳам мутахассисларнинг хулосасига асосланган ҳолда қонуний қарор қабул қилинади, — деди Ўктам Ўтаев.

    Унинг алоҳида таъкидлашича, аҳолига компенсация бериш масаласида ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

    «Давлат раҳбари томонидан ўша куннинг ўзида ҳукумат комиссияси тузилган. Комиссия таркибида ФВВ, экология, соғлиқни сақлаш, прокуратура ва бошқа идоралар ходимлари бўлган. Ҳудуддаги бир неча қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинган ва тегишли жойларга жойлаштирилган, — дея қўшимча қилди у.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates