баннер
1 апр 2025
22:52

    Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланади

    Бу Президентимизнинг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган.

    Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб:

    Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади

    Шунингдек, қарорда Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиши ва келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилиши ҳам кўзда тутилган.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech