Бошқарувдаги раҳбарлар ва масъул ходимларнинг Сингапурга хизмат сафари бошланди

    Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 январь куни Сингапур Республикасига давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакатда давлат хизматчилари учун қисқа муддатли стажировкаларни ташкил қилиш бўйича юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Сингапурга борди. 

    Сафар давомида Ли Куан Ю номидаги давлат сиёсати мактаби, Сингапур туризмни бошқариш институти, PSB академияси каби етакчи таълим муассасаларида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

    Учрашувларда халққа йўналтирилган самарадор ва натижадор давлат хизмати, етакчилик, иқтисодиётнинг муҳим секторлари учун зарур кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган малака ошириш курсларини ташкил қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

    Сафарнинг биринчи кунида Сингапур туризм менежменти институтида (Tourism Management Institute of Singapore) учрашув ташкил этилди. Бу институт бутун дунёдан туризм соҳасидаги ходимларни малакасини ошириш, гидларни тайёрлаш, умуман, туризм менежментини шакллантириш бўйича ишларни олиб боради.

    Учрашув якуни бўйича Ўзбекистонда Маданият ва туризм вазирлигида ҳамда туризм соҳасида хизмат қилаётган давлат хизматчилари учун малака ошириш, қайта тайёрлаш курсларини Сингапурда ташкил этиш, шунингдек, масофадан туриб онлайн ўқувлар ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates