Мактабгача таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш марказининг тамал тоши қўйилди

    Таълим 10 сентябр 2024 527

    Тошкент шаҳрида мактабгача таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда инновацион мактабгача таълим ташкилотини қуриш лойиҳасига старт берилди.

    Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, ушбу лойиҳага вазир Ҳилола Умарова ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Президенти Чанг Вон Сам томонидан тамал тоши қўйилди.

    Амалга оширилаётган лойиҳа доирасида 500 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, йилига 4000 нафар педагог малакасини оширишга мўлжалланган марказ фаолият бошлайди.

    Ушбу муассаса 5 та компетенцияни – интеллектуал, маънавий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган илғор ўйин технологиялари билан жиҳозланади.

    Мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида:

    • эрта ёшда таълим олиш имкониятларини яхшилаш;
    • шахсга йўналтирилган ёндашув дастурлари бўйича тайёрланган педагоглар сонини кўпайтириш;
    • мактабгача таълим сифатини ошириш каби кўрсаткичларда сезиларли натижаларга эришиш кутилмоқда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates