Қайд этилишича, мазкур танлов «Ўқитувчилар алмашинуви Корея-Ўзбекистон 2024» лойиҳаси доирасида амалга оширилади.
Мазкур лойиҳа бўйича 5 нафар ўқитувчи танлаб олинади. Улар Кореяда 2024 йилнинг 1 мартидан 2025 йилнинг 28 февралига қадар фаолият юритишади.
Номзодлар Ўзбекистон фуқароси бўлиши, корейс тилидан (TOPIK) сертификатга, Таълим маркази ёки Кинг Сежонг институтида корейс тили курсларини тамомлаганлик сертификатлари ва бошқа сертификатларга эга бўлиши, ҳамда Корея визасини олишда чекловлари бўлмаган педагоглар бўлиши керак.
Шунингдек, уларга олдинги иш жойларига қайтгандан кейин камида 4 йил ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
Ғолибларга икки томонлама авиачипталар, ҳар ойлик маош, турар жой ва тиббий хизмат тўловлари тўлаб берилади.