Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Амирсой, Белдерсой, Чимён каби дам олиш масканларига олиб борувчи йўлда хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида 4Р6 Тошкент—Чирчиқ—Чимён автомобил йўлининг 57-километридан бошлаб, мазкур йўлнинг 92-километригача, яъни 4Р10 автомобил йўли билан туташган жойгача транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.
Ҳаракат бир томонлама ташкил этилган йўлнинг бошида 5.5 (бир томонлама ҳаракатли йўл) ва унинг охирида 5.6 (бир томонлама ҳаракатли йўлнинг охири) ахборот кўрсатгич йўл белгилари, шунингдек, ҳаракатланиб кириш тақиқланган қисмида 3.1 (кириш тақиқланган) йўл белгиси ўрнатилади.