Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда янги йўл белгиси жорий этилади.
Ҳужжатда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 1 72-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига иловага мувофиқ «Баланд пиёдалар ўтиш жойлари» йўл белгисини ҳамда йўл ётиқ чизиқларини жорий қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланди.
Шу боис эндиликда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўлларининг ёритилган ҳамда юқори тезлик соатига 30 километргача чеклов жорий қилинган участкаларида, турар жой даҳаларидаги кўриниш чекланган чорраҳаларда, болалар майдончалари ҳамда таълим ташкилотлари олдидаги йўл участкаларида, оммавий дам олиш жойлари, стадионлар, вокзаллар, савдо марказлари ва бошқа одам кўп тўпланадиган жойларда, кўчаларнинг 1.21. «Болалар» йўл белгиси таъсиридаги қисмларига «Баланд пиёдалар ўтиш жойлари» йўл белгиси ҳамда йўл ётиқ чизиқлари ўрнатилади.
Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда икки ой муддатда, таҳлиллар асосида, 2025–2026 йилларда «Баланд пиёдалар ўтиш жойлари» йўл белгиси ҳамда йўл ётиқ чизиқларини ўрнатиш зарур бўлган жойлар рўйхатини тасдиқлайди.
Йўл белгисининг кўриниши қуйидагича бўлади: