Вазир Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятларини қамраб олган “Чорвоқ-Чимён” рекреацион зонасига транспорт қатновини яхшилаш режалари ҳақида гапирди. Вазирнинг маълум қилишича, янги йўл давлат-хусусий шериклик асосида қурилади ва амалдаги йўлга тегилмайди.
Янги трасса — Чорвоққа муқобил, қулай ва хавфсиз йўл сифатида фойдаланиш учун мўлжалланмоқда.
“Охирги пайтда мавжуд йўлимиз жуда тирбанд ҳолатга келиб қолган. Қарор қабул қилинди ҳурматли Президентимиз томонидан”, деди Илҳом Маҳкамов.
Вазирнинг сўзларига кўра, концепция аллақачон тақдим этилган бўлиб, иш танлов асосида, етакчи компаниялар билан ҳамкорликда ва давлат-хусусий шериклик механизми доирасида амалга оширилади.
“Мавжуд йўлга тегмаган ҳолда янги Тошкент – Чорвоқ автомобиль йўли қурилишини ҳам бошлаб юборамиз”, деди у.









