Ўтказилган рейд давомида ҳудудда ҳайвон териси топилди. Ашёвий далил Фанлар академияси Зоологияинститути томонидан ўрганилганида Тян-Шан қўнғир айиғига тегишли эканлиги маълум бўлди.
Шунингдек, ўрганиш давомида айиқ номаълум шахслар томонидан қўлбола сиртмоқ ёрдамида ўлдирилганлиги, териси қолдирилиб, бошқа қисмлари олиб кетилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан тўпланган маълумотлар ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Тошкентвилояти ИИББга юборилди. Аниқлик киритилгач, қонуний тартибда тегишли чора кўрилиши таъминланади.
Маълумот учун, қўнғир айиқ заиф, кенг, бироқ мозаик тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китобигава CITESнинг 1 Иловасига киритилган. Овлаш тақиқланган.