Умра тадбирларини лицензиясиз реклама қилган фирмаларга чора кўрилди

    Рақобат қўмитаси жойларда лицензия ҳужжатлари бўлмаган ҳолда умра тадбирларини реклама қилаётган туроператорларни аниқланмоқда.

    Маълум қилинишича, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида жами 10 та (“Marmara travel namangan”, “Sultan travel 2022”, “Diyor tour”, “Profi-travel”, “atlas avia tour”, “Meroj trevel”, “Urazov Islom Ulugbekovich (ideal trаvel) ”, “Al azhar travel”, “Hiro travel”, “Maknoon travel” МЧЖлар) туроператор лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда реклама жойлаштирган.

    Бу билан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, якунлари юзасидан молиявий жарималар қўлланилди.

    Шунингдек, Қўмитанинг Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан, жами 5 та “Safo Marva” МЧЖ, “Farg‘ona Tour 2022” МЧЖ, “Ziyorotul_Umra” МЧЖ, Buvaydaliklar hayoti telegram kanali, “Umra Ziyorati Agentligi” МЧЖлар томонидан берилган рекламаларда ҳам юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди.

    Шу билан биргаликда, 10 дан ортиқ лицензияга эга бўлмасдан реклама материаллари тарқатаётган ахборот ресурсларини юритувчи шахсларга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилинди.

    Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates