Ботсванадаги кондан 119 йил ичида энг катта олмос топилди

    Бу – 119 йил ичида топилган энг катта олмос ва 1905 йилда Жанубий Африкада топилган Куллинан олмосидан кейин иккинчи ўринда туради.

    Африкадаги Ботсванадаги кондан йирик олмос топилди. Қимматбаҳо тошни мамлакат Президенти Мокгветси Массиси тантанали маросимда дунёга намойиш этди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

    Ботсвана ҳукумати оғирлиги 2492 карат бўлган улкан олмос кондан топилган иккинчи йирик олмос ва 1905 йилдан бери топилган энг катта олмос эканлигини айтди.

    Худди шу кондан олинган яна бир кичик олмос 2016 йилда 63 миллион долларга сотилган, бу ишлов берилмаган қимматбаҳо тош бўйича рекорддир.

    Олмосни топган Канаданинг Ботсванадаги Lucara Diamond кон компаниясининг бошқарувчи директори Насим Лахрининг айтишича, олмос Ботсвана марказидаги Karowe конидан йирик, қимматбаҳо олмосларни топишга мўлжалланган махсус рентген технологияси ёрдамида топилган.

    Тош 119 йил ичида топилган энг катта олмос ва 1905 йилда Жанубий Африкада топилган Куллинан олмосидан кейин иккинчи ўринда туради. Куллинаннинг оғирлиги 3106 карат.

    Ботсвана табиий олмос қазиб олиш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Сўнгги йилларда дунёдаги барча энг катта тошлар шу ерда топилган. Сўнгги ўн йил ичида Karowe конида оғирлиги 1000 каратдан ортиқ бўлган яна тўртта олмос қазиб олинди, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates