Ўзбекистон ва Иордания мис, нодир металлар ҳамда саноат учун муҳим бўлган минераллар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди

    Саноат 27 сентябр 2025 764

    Ўзбекистон ва Иордания муҳим минераллар соҳасида бир нечта лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

    Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги хабар беради.

    Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Рустам Юсупов раҳбарлигидаги делегация 16−22-сентябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида хизмат сафарида бўлди. Музокараларда «Навоийуран», Ўзбекистон технологик металлар комбинати ва Uzbek Overseas Geology Company вакиллари иштирок этди.

    Иордания Энергетика ва минерал ресурслар вазирлиги билан музокараларда қўшма лойиҳалар, геология-қидирув ишларини самарали ташкил этиш ва ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Jordan Uranium Mining Company (JUMCO) компанияси ва «Навоийуран» мутахассислари уранга истиқболли майдонларни жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    Иорданиянинг National Arab Mining Company (NАМC) компанияси билан мис, нодир металлар ҳамда саноат учун муҳим бўлган минераллар соҳасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида тегишли йўл харитаси ва меморандум имзоланди.

    Учрашув якунлари бўйича икки мамлакат вазирликлари ва Иорданиянинг NAMC, JUMCO компаниялари иштирокида қўшма ишчи гуруҳ тузилди. Шунингдек, уран, муҳим ва рангли металларга оид истиқболли майдонлар бўйича бирламчи геологик маълумотлар олинди ҳамда уларни чуқур ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates