ОАВ: Конго Демократик Республикаси Appleни ноқонуний қазиб олинган фойдали қазилмалардан фойдаланганликда айблади

    Конго Демократик Республикаси Американинг Apple корпорациясини Конго конларида “ноқонуний равишда қазиб олинган” фойдали қазилмалардан ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланганликда айблади.

    Бу ерда инсон ҳуқуқлари бузилмоқда, деб хабар бермоқда Франс Пресс ҳужжатларга таяниб.

    Агентлик маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикаси адвокатлари орқали шу ҳафта Appleнинг Франциядаги иккита филиалига судгача бўлган расмий хабарнома юборган. Мактуб, шунингдек, бош компанияга ҳам юборилган, деб хабар беради Франc Пресс.

    “Конго давлати Appleни ўз маҳсулотларида кўплаб инсон ҳуқуқлари бузиладиган Конго конларидан ноқонуний қазиб олинадиган фойдали қазилмалардан фойдаланганликда айблайди”, дея хабар беради агентлик.

    Адвокатларнинг таъкидлашича, фойдали қазилмалар “Конго Демократик Республикасидан, хусусан, Руандага экспорт қилинади ва қонунийлаштирилади”.

    1976 йилда ташкил этилган Американинг Apple корпорацияси шахсий ва планшет компьютерлар, аудиоплеерлар, телефонлар, “ақлли” соатлар ва дастурий таъминот ишлаб чиқаради, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates