Финляндия уран қазиб олишга киришган Европа Иттифоқидаги биринчи давлатга айланди

    Финляндия уран қазиб олиш бўйича Европа Иттифоқининг биринчи давлатига айланди, дея маълум қилди сешанба куни Terrafame кон компанияси.

    “Terrafame компанияси Соткамодаги (мамлакатнинг шимоли-шарқидаги кон) саноат майдончасида табиий уран қазиб олишни бошлади. Иш бошланиши билан Финляндия уран ишлаб чиқарадиган Европа Иттифоқидаги ягона давлатга айланади”, дейилади компания сайтидаги баёнотда.

    Корхона 2026 йилга келиб тўлиқ қувватга кириши, уран ишлаб чиқариш ҳажми эса йилига 200 тоннага яқин бўлиши кутилмоқда. Ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш учун инвестициялар ҳажми қарийб 20 миллион еврони ташкил этди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates