Бозорларда бодринг 57 минг сўмгача, узум 80 минг сўмгача сотилмоқда

    Молия 27 декабр 2023 970

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент шаҳрида жойлашган «Қўйлиқ» ва «Чорсу» деҳқон бозорларидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 27 декабрдаги улгуржи нархлари ҳақида маълумот берди.

    Тадбиркорлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликларининг таклифларини инобатга олган ҳолда:

    1. Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини кузатиб бориш услубий қўлланмаси ишлаб чиқилиб, бозорларга келтирилаётган маҳсулотлар нархларини онлайн режимда кунлик мониторинг ва эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

    Қўйлиқ улгуржи бозорида – 28 турдаги мева, сабзавот, дуккакли ва гуруч маҳсулотлари нархлари бўйича маълумотлар эрталаб соат 5:00 дан 7:00 га қадар; Чорсу бозорида – мол ва қўй гўшти нархлари бўйича маълумотлар эрталаб соат 5:00 ва 8:00 оралиғида йиғилади.

    2. Ушбу тизимнинг амалиётга жорий қилиниши дастлабки босқичда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқонлар ҳамда улгуржи ва чакана савдодаги тадбиркорлар учун зарурий маълумотлар базаси вазифасини бажаради.

    Хусусан:

    а) деҳқон ва фермерлар учун маҳсулотларни сотиш бўйича шартномалар тузишда даланинг ўзида жорий нархлар тўғрисида маълумотларга эга бўлиш имконини беради;

    б) ушбу тизимдаги нархлар Республиканинг бошқа ҳудудларидаги улгуржи ва чакана нархларнинг шаклланишига мўлжал бўлиб хизмат қилади ҳамда келгусида таҳлил ва қарор қабул қилишда маълумотлар базасини шакллантиради.

    Нархлар кузатуви амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақт санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш мумкин.

    Изоҳ: Ушбу ўрганилган нархлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги тадқиқотлари маркази ходимлари томонидан кунлик ўрганишлар асосида тайёрланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates