Бразилиянинг Токантинс ва Мараньян штатлари ўртасидаги автомагистралдаги автомобиль кўпригининг қулаб тушиши оқибатида учта юк машинаси дарёга қулаб тушди.
Бу ҳақда 22 декабрь, якшанба куни G1 портали хабар берди.
“Кўприк конструкцияси билан бирга учта юк машинаси қулаб тушди”, дейилади хабарда.
Йўл ҳаракати полицияси вакилларининг айтишича, уч киши жароҳатланган. Шифокорлар бир кишини қутқара олмади.
Бундан ташқари, юк машиналарининг тушиб кетиши оқибатида Токантинс дарёси сулфат кислотаси билан зарарланди.
“Кислота олиб кетаётган автоцистерна сувга тушиб кетди”, деди расмийлар.
1960 йилда очилган Жуселино Кубичек де Оливейра кўприги темир-бетондан қурилган бўлиб, федерал пойтахт Бразилиани келгуси йили БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясига мезбонлик қиладиган шимолий шаҳар Белем билан боғловчи BR-226 автомагистралининг бир қисмидир, деб хабар беради korrespondent.net.