БРИКС: яна беш давлат блокка қўшилди

    Саудия Арабистони, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Эфиопия ва Миср расман БРИКСнинг янги аъзолари бўлди.

    Гуруҳ ҳозирда ўнта давлатдан иборат. Дастлаб БРИКС Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкадан иборат эди. Улар яна олтита давлатни таклиф қилишди, аммо улардан бири – Аргентина бу таклифни рад этди.

    Айрим экспертларнинг фикрича, гуруҳ ичидаги бўлинишлар қарор қабул қилиш жараёни ва умуман БРИКС кучини заифлаштириши мумкин. Бироқ, БРИКС аъзолари кенгайиш “ривожланаётган иқтисодларнинг кўпроқ вакиллик қилишига ва АҚШ долларига бўлган қарамликдан чиқиш имкониятини” тақдим этиши мумкин.

    БРИКС ҳудуди ва аҳолиси бўйича энг йирик ривожланаётган мамлакатлар иттифоқидир. Кенгайтирилган БРИКСнинг умумий аҳолиси тахминан 3,5 миллиардни ташкил этади ва умумий иқтисодиёти 28,5 триллион доллардан ортиқ ёки жаҳон иқтисодиётининг тахминан 28 фоизига тенг.

    Ташкилот (давлатлар ҳамдўстлиги) 2006 йил июнь ойида (БРИК сифатида) Санкт-Петербург иқтисодий форуми доирасида Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой иқтисодиёт вазирлари иштирокида ташкил этилган. Жанубий Африка 2011 йилда БРИКСга қўшилган.

    2023 йил август ойида 40 дан ортиқ давлат БРИКСга қўшилиш истагини билдирди ва 22 давлат уларга қўшилишни расман сўради, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates