The Guardiyan ахборот манбасининг хабарига кўра, Буюк Британия катта ёшдаги аҳолисининг 63 фоизи ортиқча вазндан азият чекар экан. Мамлакат супермаркетларида харидорларни ҳар хил йўллар билан газланган ичимлик ва ширинликларга қизиқтиришни тақиқламоқчи.
Юқорида номи келтирилган нашрнинг хабар беришича, ҳукумат режаси бўйича газланган ичимликлар, шоколадлар ва бошқа ширинликларни кассалар ёнида харидорлар сўнги харидларини амалга ошираётган пайтида уларга сотиш, шунингдек, «Бирини сотиб ол — иккинчисини совғага ол» акция доирасида соғлиқ учун зарарли егуликларни таклиф этиш таъқиқланади.
Янги қоидалар 2022 йилгача жорий этилмайди. Ҳукуматда бу борада маслаҳат ўтказилиши керак экан. Британия оммавий ахборот воситаларининг тахминига кўра, бундай акциялар фақатгина йирик дўконларда таъқиқланиши мумкин экан.
Британияликларни озишга баҳорда коронавируснинг оғир шаклини бошидан ўтказган Бош вазир Борис Джонсоннинг ўзи чақирган экан. Ортиқча вазндан азият чекаётган Бош вазир ортиқча вазн касалликнинг кечишини мураккаблаштиради деган хулосага келган. У соғайиб чиққанидан кейин британияликларга ўрнак кўрсатиб ориқча вазндан халос бўла бошлаган.
Борис Джонсон ташаббуси билан мамлакатда «Соғлиқни яхшилаш» («Better Health») кампанияси йўлга қўйилган.
«Соғлиқни яхшилаш» кампанияси доирасида Буюк Британия аҳолисига машина ёки жамоат транспортидан фойдаланишга қараганда кўпроқ велосипедда юриш тавсия этилади, деб хабар беради Газета.ru