Бу ҳафтада ҳам +45 даражагача бўлган ҳаво ҳарорати сақланиб туради

    “Ўзгидромет” 21—25 июль кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    Кейинги кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +40...+43 даража атрофида, жанубнинг баъзи жойларида +44...+45 даражагача бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

    Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида ҳам иссиқнинг сезиларди даражада пасайиши кутилмайди. Ҳарорат асосан кундуз кунлари +38...+41 даража атрофида, жанубнинг баъзи жойларида +42...+43 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат асосан кечалари +23...+28 даража бўлади.

    Ушбу кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат асосан кечалари +23...+26 даража, кундуз кунлари +21...+23 июлда +40...+42 даража, 24-25 июлда +38...+40 даража бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates