Бу йил қарийб 140 минг тонна уруғлик пахта жамғарилади

    Натижада келгуси йил ҳосили учун 73,3 минг тонна уруғлик чигит қайта ишланади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва тегишли ташкилотлар мутахассислари, соҳа олимларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудларда, сифатли ва кафолатланган уруғлик пахта жамғариш юзасидан ўтказилган мониторинглар ва апробация тадбирлари натижасида уруғлик пахта парваришида хато ва камчиликларга йўл қўйилган 10,5 минг гектар майдонлар уруғчиликдан чиқарилган.

    Яроқли деб топилган 88,8 минг гектар майдонлардан 139,7 минг тонна уруғлик пахта жамғариш режалаштирилган. Шу жумладан, 21 та эртапишар навдан 107,5 минг тонна, 3 та ўртапишар навдан 19,4 минг тонна, 6 та ингичка толали навдан 5,3 минг тонна, шунигдек, истиқболли ва янги навлардан 7,5 минг тонна уруғлик пахта ҳосили олинади.

    Келгуси йил ҳосили учун жамғариладиган уруғлик пахтадан 73,3 минг тонна уруғлик чигит қайта ишланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates