Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат олдин кетиши мумкин

    Биласизми? 5 июн 2025 1273

    Эртага 6 июнь — республика бўйлаб Қурбон ҳайити нишонланади. Мазкур сана байрам куни сифати белгиланган.

    Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

    Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

    Эслатиб ўтиш лозим, Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 3 кун дам олади:

    • 6 июнь (жума) — Қурбон ҳайити, барча учун дам олиш куни;
    • 7 июнь (шанба) — 5 кунликларга одатий, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни;
    • 8 июнь (якшанба) — барча учун одатдаги дам олиш куни;

    9 июнь – душанба куни эса барча учун иш куни ҳисобланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates