Бугун Ой ва Венера яқинлашади

    5 декабрь оқшомида Ер аҳолиси Ой ва Венера яқинлашишини кўриш, шунингдек, сирли “ер ёғдуси”ни кузатиш имкониятга эга бўлади.

    Осмоннинг жануби-ғарбий қисмида ноёб коинот ҳодисасини – янги чиққан Ой ва ёрқин Венеранинг яқинлашишини кўриш мумкин.

    Сайёра жисмларининг бу “жуфтлиги” бир-биридан бор-йўғи икки даража масофада жойлашади, уларни оддий кўз билан кўриш имконияти юзага келади.

    The Guardian ва Space нашрининг ёзишича, Киевда соат 18:00 дан кейин мазкур ҳодисани кузатиш учун энг қулай вақт ҳисобланади. Венера ёрқин юлдуз сифатида намоён бўлади ва фақат 20 фоиз ёритилган ҳолда Ой ингичка ярим ой шаклида пайдо бўлади.

    Бу оқшомнинг яна бир диққатга сазовор ҳодисаси – “ер ёғдуси” ёки “Да Винчи ёғдуси”. Бу Ердан қайтган қуёш нурлари Ой дискининг қоронғи томонини ёритганда юзага келади. Ушбу ҳодисадан завқланиш учун астрономлар шаҳар чироқларидан узоқроққа боришни маслаҳат беришади, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates