Бугун Ўзбeкистонда «Ер Соати» акцияси бўлиб ўтади

    Мазкур акцияни барча давлат органлари ва ташкилотлари ихтиёрий равишда амалга оширишлари мумкин.

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда 25 март — «Ер соати» куни муносабати билан махсус акция ўтказилади.

    Айтиш ўринлики, шу куни Ер сайёрасига ғамхўрлик қилиш, табиий ресурсларни асраш мақсадида барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади.

    Ушбу ташаббус биринчи марта 2007 йилда Австралияда пайдо бўлган ва ҳозирда иқлим ўзгариши муаммоси ва табиий ресурсларни тежаш зарурлигига эътиборни кучайтиришга қаратилган глобал ҳаракатнинг бир қисмидир.

    Шу ўринда акция доирасида барча давлат органлари ва ташкилотларида электр энергияси билан ишлайдиган техникалар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва унинг ҳудудий корхона ва филиаллари томонидан тармоқдан узилмаслигини маълум қиламиз.

    Мазкур акцияни барча давлат органлари ва ташкилотлари ихтиёрий равишда амалга оширишлари мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates