баннер
29 мар 2025
02:10

    Эртага навбатдаги “Автомобилсиз кун“ акцияси ўтказилади

    Шу йилнинг 26 март, чоршанба куни Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда республиканинг барча вилоятлари марказларида навбатдаги “Автомобилсиз кун“ акцияси ўтказилади.

    Қайд этилишича, Президентнинг 2024 йил 21 февралдагиЎзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили2да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги 37-сонли Фармонида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида қатор чора-тадбирлар кўрсатилган. Хусусан, экофаоллар, жамоатчилик вакиллари таклифларини инобатга олган ҳолда ҳар ойнинг бир кунини “Автомобилсиз кун“ сифатида ўтказиш белгилаб берилган.

    Шу куни барча давлат ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларига, юртдошларимизга шахсий транспорт воситаларидан воз кечиб, атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган жамоат транспорти, велосипед ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

    Маълумот учун, автомобиллардан чиқаётган зарарли ташламалар атроф-муҳитни ифлослантирадиган доимий манба ҳисобланади. Шунинг учун ҳам шахсий транспорт воситаларидан фойдаланмаслик атмосферага зарарли моддалар чиқарилишининг олдини олиш, тирбандликни камайтириш ва шаҳарлардаги экологик вазиятни яхшилашга хизмат қилади.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech